Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгашида «Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқаруви» мавзусида аппарат ва ташкилот ҳудудий кенгашлари раҳбар ходимларининг малакасини оширишга қаратилган ўқув семинари ўтказилди.
Видеоанжуман шаклида ташкил этилган ушбу семинарда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси кенгаши масъул ходимлари фуқаролик жамиятида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни, ижтимоий шериклик, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ҳамда ижтимоий лойиҳа ишланмасини тайёрлаш бўйича маъруза қилдилар.
Машғулот мобайнида ЎзННТМА мутахассисларига «Ватанпарвар» ташкилоти ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан юзланиб, аниқ ва батафсил жавоблар олдилар.
Айни кўринишдаги ўқув семинарлари йил давомида ўтказиб борилиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси кенгаши ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Ушбу меморандум имзоланишидан асосий мақсад, жамоат ташкилоти сифатида фаолият юритаётган «Ватанпарвар» ташкилоти ва унинг тизимидаги муассасаларга ЎзННТМА томонидан амалий, услубий ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб борилишидан иборат.
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи
«Ватанпарвар» ташкилоти Матбуот хизмати