2022 йил 19 декабр куни Хоразм вилоятида "Одам савдосидан жабрлангаларни идентификация ва реабилитация қилиш ҳамда уларга тергов ва суд жараёнларида психологик ҳамрохлик қилиш" мавзусида тренинг ўз ишини бошлади.
3 кун давом этадиган тренингда одам савдосига қарши кураш ва одам савдосидан жабрлангаларни рухий, психологик ва ижтимоий реабилитация қилиш буйича амалий чоралар ва одам савдосига қарши курашишда янада самарали курашишга ёрдам берадиган инновацион ёндашувлар, муваффақиятли амалиётлар ва тажрибаларга эътибор қаратилади.
Тадбирда ЎзННТМА ва Winrock International Ўзбекистондаги филиал билан ҳамкорлик Меморандум имзоланди.