Жорий йилнинг 24 август куни Ўзбекистон Ногиронлар жамиятида ЎзННТМА ва ушбу ташкилот вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раҳбари – К. Абдуллаев, Жамият раҳбарининг муовини – Б. Омонтурдиев, Тошкент шаҳар Ногиронлар жамиятининг раҳбари – Ф. Восиқова, ЎзННТМА раиси биринчи ўринбосари Б. Машарипов ва “Халқаро ва хорижий тузилмалар, маҳаллий ННТлари билан ҳамкорликни ривожлантириш” бўлими бош мутахассиси Л. Умирзаков иштирок этди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад – ЎзННТМА ва Ўзбекистон Ногиронлар жамияти ўртасида ўзаро самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, ЎзННТМА фаолияти билан боғлиқ ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда келгусида икки ташкилот ўртасида ишлаб чиқиладиган ҳамкорлик дастурлар асосида тадбирлар, “давра суҳбатлари” ва ўқув-семинарларни ташкил этиш. Шунингдек, жамият фаолияти жараёнларидан келиб чиқадиган масалаларни биргаликда ҳал этиш, ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмларини муҳокама этиш, ЎзННТМА томонидан услубий кўмак бериш ва фаолиятни икки томонлама мувофиқлаштиришдир.
Учрашув давомида икки ташкилот вакиллари ўз фаолиятлари, эришилган натижалар, яқин истиқболдаги режалар бўйича қисқача маълумот беришди. Жумладан, ЎзННТМА раиси биринчи ўринбосари Б. Машарипов Ассоциациянинг қайта ташкил этилгандан кейинги фаолияти билан Жамият раҳбариятини таништириб, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бандларидан келиб чиққан ҳолда, ҳамкорликни кучайтириш ва келгусида биргаликда қилинадиган ишлар бўйича таклифлар берди. Ўз ўрнида, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раҳбари юқорида таъкидланган таклифларга илиқ фикрлар билдириб, икки ташкилот орасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, биргаликда жамият равнақи учун иш олиб зарурлигини таъкидлади.