ЎзННТМА ташаббуси билан Янги тахрирдаги Конституциянинг аудио ёзуви тайёрланди

ЎзННТМА томонидан Марғилон шаҳар “Йўрмадўс” маҳалласида жойлашган 19-умумтаълим мактабида "Ўзбекистон Республикасида референдумни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ва  Конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти" мавзуида давра суҳбати ўтказилади.

Тадбирда ЎзННТМА марказий кенгаши раиси К.Ишанхаджаев,  ЎзННТМА марказий кенгаши бўлим бошлиғи Р.Юнусов, Марғилон шаҳар “Йўрмадўс” маҳалласи раиси ва фаоллари, 19-умумтаълим мактаби директори ва ўқитувчилари иштирок этишди.

Унда Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасидаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошгани, Асосий қонунимиз халқимиз таклифлари асосида янгиланаётганини ва шу билан бирга, Бош Қомусимиз том маънода халқ Конституцияси бўлаётганидан далолат бериши айтиб ўтилди ҳамда янги таҳрирдаги моддалар моҳияти бирма-бир тушунтирилди.

ЎзННТМА марказий кенгаши раиси К.Ишанхаджаев иштирокчиларга ассоциация томонидан яратилган Янги тахрирдаги Конституциянинг аудио ёзуви ҳамда кози ожизлар учун тайёрланган брайл алифбосидаги қўлланма ва унинг афзалликлари ҳақида маълумот берди.

Тадбир якунида барча иштирокчилар билан биргаликда Марғилон шаҳридаги Пир Сиддиқ зиёратгоҳига ташриф буюрилди.
 

ЎзННТМА Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси