ЎзННТМА Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ННТларни “Очиқ эшиклар куни”га таклиф этади

ЎзННТМА Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Сирдарё вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси биносида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда ННТ раҳбарлари учун "Грант лойиҳаларини шакллантириш ва маблағларидан самарали фойдаланиш" мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда ЎзННТМА Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси А.Равупов томонидан  Жамоат фондлари томонидан эълон қилинган грант танловларида иштирок этишда грант лойиҳаларини тайёрлаш ва грант лойиҳа аризасини тўлдириш тартиби тушунтирилди.

Шунингдек, семинар давомида ЎзННТМА ташаббуси билан “Мадад” ННТ билан ҳамкорликда 16 март куни ННТлар учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилаётганлиги ҳамда ННТ раҳбарлари учун 2023 йил 26 апрель-6 май санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака ошириш курсига аризалар қабули давом этаётганлиги, ариза топшириш тартиби тўғрисида ҳам батафсил маълумот берилди.

ЎзННТМА Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси