2023 йил 5 апрель куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига Озарбайжон Республикаси делегацияси ташриф буюрди.
Учрашувда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси К.Ишанходжаев Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчисининг маслаҳатчиси М.Джафаров ҳамда Озарбайжон Республикаси нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш агентлигининг ижрочи директори А.Алиева билан мулоқот олиб борди.
Дастлаб делегация аъзоларига мамлакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотлар, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси, хусусан, унга киритилган янги модда ва нормалар ҳамда ЎзННТМА томонидан жойларда Янгиланаётган Конституция мазмун-моятини аҳолининг кенг қатламига тушунтириш мақсадида ишлаб чиқилган тарғибот материаллари ва ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.
Ўз навбатида Озарбайжон Республикаси делегацияси юртимизда кечаётган қизғин сиёсий жараёнларга илқ муносабат билдириб, Конституциявий ислоҳот мамлакат ҳаёти ва келажаги учун жуда муҳим қадам эканлигини эътироф этишди.
Ташриф давомида давлатларлараро ахборот платформасини яратиш, ўзаро ҳамкорлик ва ННТлар ўртасидаги аълоқаларни мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама этилди.