2023 йил 14 февраль куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раҳбари Камолиддин Ишанходжаев Фридрих Эберт жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Бахром Раджабов билан учрашди.
Учрашувда ЎзННТМА ва жамғарма ходимлари ҳам иштирок этишди.
Дастлаб, К.Ишанходжаев ЎзННТМАнинг ташкил этилиши, унинг мақсад ва вазифалари, ННТларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Шундан сўнг, Фридрих Фридрих Эберт жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Б.Раджабов учрашувга таклиф килинганлиги учун миннатдорчилик билдириб, жамғарманинг фаолити, шу кунга қадар амалга оширилган йирик лойиҳалари ҳақида тўхталиб ўтид.
Учрашув Ассоциация ва Жамғарманинг фаолияти билан танишиш шунингдек, иккала томоннинг ўзаро манфаатларини ифода қилувчи аниқ соҳаларда ҳамкорлик қилиши истиқболларини муҳокама қилиш имкониятини берди.
Хусусан, учрашув чоғида ЎзННТМА билан қўшма лойиҳаларини амалга ошириш, ёш ННТларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий ислоҳотларни ўтказиш тажрибали ННТлар билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш масалалари кўриб ўтилди.