Нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари учун ташкил этиладиган
малака ошириш курсига тингловчиларни саралаб олиш бўйича
очиқ танлов ўтказиш тўғрисида
ЭЪЛОН
Малака ошириш курсининг асосий мақсади: ННТлар фаолиятини тизимли, инновацион ташкил этиш, ННТлар раҳбарларининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни амалга оширишда фаоллигини ошириш, самарали иш услубларини танлаш ва натижадорликка эришиш масалалари бўйича билимлари ҳамда амалий кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Малака ошириш жойи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Малака ошириш вақти: 2024 йил “15” апрель – “25” апрель.
Қабул квотаси: 67 нафар ННТ раҳбарлари.
Малака ошириш курсида иштирок этиш учун талабгор ННТлар раҳбарлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар uznntma.2024@gmail.com электрон почтасига юборилади:
1. Ариза (иловага мувофиқ, WORD ва PDF форматда юборилиши, PDF форматдаги ариза раҳбар имзоси ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак);
2. ННТ раҳбарининг маълумотномаси (объективка, word форматда);
3. ННТ раҳбари этиб сайланганлиги тўғрисидаги ҳужжат (буйруқ)дан кўчирма;
4. ННТ раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (фуқаролик паспорти,
ID картаси) нусхаси;
5. ННТ раҳбарининг фотосурати – 1 дона (9 х 12 ҳажмда, оқ фонда);
6. ННТ гувоҳномаси нусхаси.
7. ННТнинг юқори турувчи ташкилотидан розилик хати (агар юқори ташкилоти мавжуд бўлса).
Барча ҳужжатлар битта папкада zip fayl кўринишида юборилиши шарт. Ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолатда номзод танловда иштирок этмайди.
Малака ошириш курси билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан қопланади.
Аризалар 2024 йил “26“ мартга қадар қабул қилинади.
Саралаб олиш бўйича танлов Низоми ва қўшимча маълумотлар билан ЎзННТМАнинг расмий сайти (www.ngo.uz) ҳамда @UZNNTMA1 телеграм канали орқали танишиш мумкин.
Мурожаат учун телефон рақамлар: (55) 503-05-12, (33) 202-15-26