Сайт работает в тестовым режиме

ЎзННТМА кенгаши раиси ўринбосари – Мухамеджанова Фируза Хатамджановна

Мухамеджанова Феруза Хатамджановна 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг Журналистика факультетини тамомлаган. Мутахассислиги журналист. 

1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига қарашли “Саҳоват” журналида катта адабий ходим, 2003-2008 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўқитувчиси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Тошкент” Давлат унитар корхонаси муҳаррири, катта муҳаррири, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Тошкент” Давлат унитар корхонаси ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий кўрсатувлар бош муҳарририяти бош муҳаррири вазифаларида ишлаган. 

2010-2016 йилларда Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

2016 йилнинг 16 июлидан ЎзМТДП Марказий Кенгаши раисининг хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келмоқда.

Ф. Мухамеджанова мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда қобилиятларини юзага чиқариш, бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда ёшлар сиёсатини амалга оширишдаги хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Оилали. Икки нафар фарзанди бор.