ЎзННТМА аъзолари “Адлия сайли”да

Бугун Нукус шаҳар "Болалар дам олиш маскани"да Қорақалпоғистон Республикаси Адлия бошқармаси томонидан “Адлия сайли” ўтказилди.

Мазкур сайлида ЎзННТМА Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси вакиллари ҳамда ҳудуддаги ЎзННТМАга аъзо ННТлар ҳам иштирок этди.

Сайлда янги ташабусларни илгари сураётган ННТларни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини ривожлантириш, давлат ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада кучайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилиб, ҳудуд ривожига ҳисса қўшаётган ННТ вакилларига Адлия бошқармасининг совғалари ва ташаккурномалари топширилди.

Совғали викториналар, спорт мусобақалари ва маданият ходимларининг концерт дастурлари сайлга ўзгача завқ бағишлади.