Ушбу ассамблея йиғилишларида Осиё қитъасининг 18 та давлатидан Осиё Кўзи ожизлар уюшмасига аъзо ташкилотлар вакиллари, шунингдек, МДҲ давлатлари Кўзи ожизлар жамияти делегациялари вакиллари ҳамда маҳаллаий ННТлар раҳбарлари иштирок этишди.
Бундан ташқари, Жаҳон кўзи ожизлар уюшмасининг президенти Abel-Williamson Martine иштирок этди.
Ассамблея ишида Осиё кўзи ожизлар уюшмасининг ўтган йиллардаги фаолияти бўйича ҳисоботи, раҳбар органларига сайловлар масалалари кўриб ўтилди.
Шунингдек, онлайн ва рақамли таълимга ўтиш, давлат хизматларини кўрсатиш ва бизнесни олиб боришда кўриш қобилияти бузилган шахслар дуч келадиган тўсиқларни муҳокама қилиш, ечимлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича семинарлар ўтказилади.
— Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ташаббуси билан Осиё кўзи ожизлар ассамблеясининг навбатдаги йиғилиши Тошкентда бўлиб ўтгани имконияти чекланган фуқаролар учун жуда ҳам манфаатли бўлди, – дейди Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси К.Ишанходжаев. —Сабаби, кўзи ожиз инсонлар учун янги иш ўринлари яратиш, янги технологиялардан хабардор қилиш, спорт билан шуғулланиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди, бу борада кўзи ожиз инсонларга янада кенг шароитларни яратиш мақсадида Жаҳон ва Осиё кўзи ожизлар жамиятлари билан манфаатли меморандум ва шартномалар имзоланди.