Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси ҳақида қисқача маълумот

ЎзННТМА мамлакатимиздаги йирик жамоат ташкилотлардан биридир. У 2005 йилда 150 та республика ва вилоятлар миқёсида фаолият юритувчи етакчи фуқаролик институтлари ташаббуси билан ташкил топган. Ассоциация жамоат ташкилотларнинг интеллектуал, моддий-техникавий ресурсларини давлат ва жамият қурилишнинг устивор масалаларини амалга ошириш, эркин ва очиқ, кучли фуқаролик жамиятини қуриш, жамият ҳаётини янада эркинлаштириш ва демократлаштириш мақсадида бирлаштиради.

Бугунги кунда ЎзННТМАнинг 1600 дан ортиқ ННТлар аъзо бўлиб, улар билан тизимли равишда ҳамкорликликлар йўлга қўйилган.

Қуйидагилар Ассоциациянинг асосий мақсад ва вазифалари ҳисобланади: 

- Эркин ва очиқ, кучли фуқаролик жамиятини қуриш, жамият ҳаётини янада эркинлаштириш ва демократлаштириш, модернизация ва ислоҳ қилиш, демократик кадриятларни фуқаролар онгида мустаҳкамлаш ва уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялашда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини кенгайтириш, уларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, ўз аъзоларига Уставда кўрсатилган мақсадларини бажаришларида ёрдам бериш, шу орқали давлат ва жамият ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотлари мавқеини янада ошириш;

- ижтимоий фикр ва онгни шакллантириш ва ифода этиш, жамият ва давлат қурилишида фуқаролар манфаатларининг воситачиси ҳисобланган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фукаролик жамиятининг барқарор институти сифатида ривожланишини қўллаб-қувватлаш, жамият ва давлат қурилиши жараёнида аҳоли манфаатларининг воситачиси бўлиш.  

- нодавлат нотижорат ташкилотлари кучларини бирлаштириш ва улар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, уларнинг ишончли ва хаққоний ахборотга бўлган эхтиёжларини таъминлашда қатнашиш;

- нодавлат нотижорат ташкилотларининг интеллектуал, моддий-техникавий ва бошқа ресурсларини энг зарур ва аҳамиятли дастур ва лойиҳаларни бажаришга сафарбар этиш;

- давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан тенг ҳуқуқли икки томонлама ва ўзаро манфаатли мулоқот орқали нодавлат нотижорат ташкилотларнинг жамиятнинг турли ижтимоий қатламлари манфаатларини ифода этишдаги иштирокини таъминлаш;

- давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан жамоат назоратини таъминлаш;

- нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро муносабатлар ўрнатишнинг самарали тизимларини ишлаб чиқиш, уларни ҳокимият ва бошқарувга алоқадор бўлган турли ахборот ва маълумотлар, илмий-методик қўлланмалар билан таъминлаш;

- мамлакат аҳолисини, шунингдек, чет эл жамоатчилигини, республикадаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилишда нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирок этишини рағбатлантириб туриш, ўзаро тушуниш ва бағрикенгликни қўллаб-қувватлаш;   

- бошқа ташкилотларнинг дастурлари ва иш фаолиятида фуқароларни миллий-маънавий ва тарихий меросимизга ҳурмат руҳида, айниқса ёшларда миллийликни англаш ва уни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат ва садокатни шакллантиришда устувор йуналишларни белгилашда кўмаклашиш;

- Ассоциацияга аъзо бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ёрдамлашиш, улар бошқарувида замонавий ва янги технологияларни жорий этиш, уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

- нодавлат нотижорат ташкилотларида меҳнат қилаётган ходимлар малакасини ошириш, уларни замонавий фикрлайдиган кадрлар билан таъминлашга кўмаклашиш, ходимларни ҳар томонлама ижтимоий муҳофаза қилишда фаол иштирок этиш;

- демократик ва инсонпарварлик тамойилларига асосланган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш, устувор йуналишларда биргаликдаги дастурларда қатнашиш, инсон ҳуқуқларини химоясини ўрганиб бориш;

- давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкилий, техник, моддий, молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жамғармалар тузиш, моддий бойлик ва маблағларни бирлаштириш, давлат ижтимоий буюртмаси орқали энг муҳим ижтимоий   масалаларни   ҳал   этишда устувор   лойиҳаларни   амалга ошириш, молиявий кўмакнинг бошқа самарали тизимларини яратиш;

- нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳуқуқий база билан таъминлашнинг самарасини ошириш ва ривожини кучайтириш, нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, нодавлат нотижорат ташкилотларини тузиш ва рўйхатга олишни амалиётини соддалаштириш юзасидан ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- инсон эркинлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини кучайтиришни қўллаб-қувватлаш, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятига тўсиқ бўлувчи муаммоларни юзага чиққан ҳолда, фуқаролик жамияти институтларининг ривожи ва ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг қонунчилик асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;      

- ўз аъзоларини зарурий ахборот билан таъминлаш мақсадида ахборот ресурс базасини яратиш;

- ўз аъзоларининг манфаатларини ифода этиш, уларни ҳимоя қилиш.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар Миллий Ассоциацияси демократик институтлар, қонунчилик ва фуқаролик жамияти ривожланиши борасидаги масалаларни муҳокамасини, келгусида ННТ фаолиятини ташкилий – ҳуқуқий фаолиятини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишга бағишланган конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва форумларни мунтазам равишда ташкиллаштиради.

Контакт:

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси 1 А уй.

Телефон: 998 (55) 503-05-12

Эл.манзил: info@nntma.uz

Веб саҳифа: www.ngo.uz