Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон “Ногиронлар” жамияти Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмалари ташаббуси билан «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон “Ногиронлар” жамиятлари туман ва шаҳар бўлимлари, Миллий маданият марказлар, “Кўзи ожизлар” жамияти ва “Оқила аёллар” ҳаракати етакчилари иштирок этди.
Тадбирда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсади тўғрисида маълумот берилди. Айниқса, фуқаролик жамияти институтларининг асосий вазифалари нималардан иборат эканлиги тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан «Ўзбекистон — 2030» стратегияси — халқ стратегияси» шиори остида белгиланган ислоҳотларнинг изчил, сифатли ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатишда ўз ҳиссаларини қўшиш таклифлари билдирилди.
Тадбир сўнгида, миллий ассоциацияга янги аъзо бўлган ННТларга аъзолик гувоҳномаси топширилди.