Бугун ЎзННТМА мажлислар залида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари ҳамкорлигида “ЎЗБЕКИСТОН — 2030” СТРАТЕГИЯСИ — ХАЛҚ СТРАТЕГИЯСИ” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Унда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институти вакиллари иштирок этдилар.
Давра суҳбатидан кўзланган мақсад, халқимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида қабул қилинган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг мазмун моҳиятини ННТ вакилларига етказишдан иборат.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» Стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон Фармони билан “Ўзбекистон — 2030» стратегияси” қабул қилинган бўлиб, унда бешта асосий ғоялар акс эттирилган.
Маълумки, “Ўзбекистон 2030 стратегияси”нинг 5 та ғояси доирасида жами 100 та мақсад, 369 та чора-тадбирлар, 190 та вазифа 306 та мақсадли кўрсаткич ва 118 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.
Тадбирда сўз олганлар стратегияда фуқаролик жамияти институти вакилларига алоқадор бўлган “Эркин фуқаролик жамиятини ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, Ўзбекистонни фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича хабга айлантириш” борасида амалга ошилишили лозим бўлган вазифалар ва бунда ННТларнинг роли ҳусусида атрофлича мулоҳазаларини билдиришди.
Шунингдек, ўз навбатида жамоатчилик назорати тартибида “Ўзбекистон-2030 стратегияси”ни амалга оширишда мониторинг олиб бориш ва бу борада яқин ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан келишиб олинди.
Давра суҳбатида ННТлар вакилларининг таклиф ва тавсиялари тингланди.
ЎзННТМА Ахборот хизмати
Телеграм манзил: @UzNNTMA1
Мурожаат учун: + 998 (97) 422-81-11