Коронавирусни енгишда миллий қадриятларимиздан бири – саломлашиш одаби ва шахсий гигиенага риоя қилинг

Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар Миллий  ассоциацияси  кенгаши раиси Насимжон Алимов: – Бугунги тождор вирус пандемияси ҳар биримиздан шахсий гигиена ва вирусдан ҳимояланиш бўйича шифокорлар тавсияларига қатъий амал қилишни талаб этмоқда. Халқимизда азал-азалдан қўлини кўксига қўйиб саломлашиб, ўзаро ҳурмат ва эҳтиромини кўрсатган. Бугун айрим юртдошларимиз бир-бирлари билан қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш вазият тақозосига кўра мумкин эмаслигини чуқур англаши керак ва миллий қадриятларимизга монанд саломлашиш мақсадга мувофиқ. Миллий қадриятларимиз ниҳоятда бой ва ранг-барангдир. Бундай ҳолатларда қўл бериб кўришиш ўрнига икки тараф ўнг қўлини кўксига қўйиб, масофа сақлаб саломлашиши миллий қадриятларимизга ҳам, бугунги гигиеник талабларга ҳам мос келади…