Тошкентда тош кўтариш ва Баҳодирлар ўйинлари бўйича мусобақа ўтказилди

 

Мазкур тадбирнинг мақсади ёшларни спортга, айниқса, унинг экстримал турларига бўлган қизиқишини янада орттириш, спортни аҳоли орасида кенг тарғиб қилишдир.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида ЎзННТМА кенгаши раиси Насимжон Алимов сўзга чиқди.

– Юртимизда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялашда спорт турларини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, спорт нафақат инсон танасини, балки руҳиятини чиниқтиришда энг яхши воситадир. Кейинги йилларда барча спорт турлари каби Тош кўтариш ва Баҳодирлар ўйинлари ҳам тобора оммалашиб бормоқда. Ўйлайманки, ушбу спорт мусобақаларини кузатиб ўтирган ёшларимиз келгусида албатта, ишониб айтаманки, Олимпия ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва турли мусобақаларда юртимиз баййроғини баланд кўтаради. Ватанимиз мадҳиясининг жаранглашига эришади. Шу фурсатдан фойдаланиб, ушбу мусобақа иштирокчиларига омад тилайман, – деди Н.Алимов ўз табригида.

Фарҳод бозори ҳудудидаги автотураргоҳ ўрнида ташкил этилган мусобақанинг тантанали очилиш маросимидан сўнг ўта қизғин кечган мусобақаларда 100 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Мусобақанинг Тош кўтариш ва Баҳодирлар ўйинлари йўналиши ғолиб ва совриндорлари мусобақа ташкилотчилари ва ҳомийларнинг пул мукофотлари, совринлари ҳамда ташаккурномалари билан тақцдирланди.

 

ЎзННТМА матбуот хизмати