Тошкент вилоятидаги ННТлар фаолиятини ўрганиш давом этмоқда

Бугун Олий Мажлис хузуридаги жамоат фонди, ЎзННТМА Кенгаши ҳамда ЎзННТМА ҳузуридаги жамоат фонди ходимларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари Тошкент вилоятининг Қибрай ва Чирчиқ шаҳридаги ННТлар вакиллари билан учрашиб, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан олинган грант лойиҳаларининг амалга оширилиши юзасидан ўрганишлар олиб борди.

Қибрай туманида туман “Ногиронлар” жамияти ва “Опа-сингиллар” ногиронлар жамияти ҳамда Чирчиқ шаҳридаги рус, корейс , “Суғдиёна” тожик миллий  маданий марказлар томонидан амалга оширилган гарнт лойиҳаларининг натижалари таҳлил қилинди.

Ўрганишлар давомида ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда эътибор бериш керак бўлган жиҳатлар, лойиҳалар самарадорлигини ошириш, давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлаш ҳамда ННТларнинг ўзини-ўзи молиялаштириш борасида таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ вакиллари Тошкент шаҳридаги Олмазор туманида грант лойиҳаси доирасида ташкил этилган кутубхона фаолияти билан ҳам танишишди.