Тошкент вилоятидаги ННТлар фаолияти ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси парламент комиссияси раиси, Олий Мажлис хузуридаги жамоат фонди директори, ЎзННТМА раис ўринбосари ҳамда ЎзННТМА ҳузуридаги жамоат фонди ходимлари Тошкент вилояти ННТлари раҳбарлари билан учрашишди.

Ундан мақсад, ННТлар фаолиятини янада ривожлантириш, фаолиятига тўсиқ бўлаётган масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш учун қонунчиликка таклифлар тайёрлаш, қолаверса, ННТлар ривожи учун берилаётган эътибор ва имкониятлар билан уларни таништиришдан иборат бўлди.

Учрашувда ННТлар вакиллари ўзларини қийнаётган масалаларини билдиришди ва уларга ечим топишда кўмак сўраб, соҳа вакиллари мурожаат қилишди. Ўз навбатида ушбу мурожаатлар қайд этилиб, ечими бўйича тўғри кўрсатмалар берилди.

Учрашувдан сўнг Молия Вазирлиги, молия бошқармаси томонидан грант ғолиби бўлган ННТлар фаолияти юзасидан мониторинг олиб борилди.

Мавжуд камчиликлар ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан молия вакиллари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.