Таъзиянома

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси тузилган 2005 йилдан 2011 йилга қадар Кенгаш раиси бўлиб ишлаган, Темурийлар тарихи давлат музейига кўп йиллар директорлик қилган, сўнгги пайтда мазкур музейда катта илмий ходим вазифасида фаолият юритган Ҳабибуллаев Нозим Насибуллаевич вафот этганлиги муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига  Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси жамоаси таъзия билдиради.

Мамлакатимиз илм-фани тараққиётига муносиб улуш қўшган фидоий инсоннинг хотираси қалбимизда мангу қолади.