Тажриба ва амалиёт – муваффақият гарови

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоцияцияси, Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамда ЎзННТҚҚ Жамоат фонди ҳамкорлигида:жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамияти, ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

Унда ЎзННТМА раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат Фонди раҳбари кириш сўзи билан очиб берди. Семинар-тренингда ЎзННТМА раиси ўринбосарлари, ЎзННТМАнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси раҳбари,ЎзННТҚҚ Жамоат фонди вакиллари ҳамда ННТ раҳбарлари иштирок этишди.

Ушбу тренингни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, фуқаролик жамияти ташкилотлари ҳодимларини ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, ижтимоий соҳада фаолият олиб бораётган давлат ташкилотлари ва ННТлар ўртасидаги самарали ҳамкорлик алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

Семинар тренингда сўзга чиққан ЎзННТМА раиси Н.Алимов бу каби семинар-тренингларда нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, координаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш  жамоат Фонди томонидан эълон қилинаётган танлов ҳамда давлат грантларида иштирок этиш, лойиҳалар тақдим этиш ва ғолиб бўлиш борасидаги билим ва кўникмалари янада мустаҳкамланади.

Дарҳақиқат, бугун грант ҳамда танловларда иштирок этаётган лойиҳаларнинг барчаси ҳам қониқарли эмас. Ушбу лойиҳаларни тақдим этаётган ННТлар раҳбар ва координаторларининг бу борадаги билим ва кўникмаларини янада оширилиши бу борадаги камчиликлар бартараф этиш устувор вазифа ҳисобланади. Шунингдек, ҳар бир грант ва лойиҳаларни ўз вақтида тақдим этиш, ғолиб бўлиш ва маблағларни қўлга киритиш ҳамда ҳисоботлар тақдим этиб боришда сусткашликка йўл қўймасдан фаолиятни амалга ошириш учун механизмни йўлга қўйиш муҳим ҳисобланади.

Семинар-тренинг якунида  ННТ раҳбар ва координаторлари томонидан бир қатор таклифлар ўртага ташланди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. 

ЎзННТМА Ахборот хизмати