Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан тадбирларини давом эттирилмоқда. Хусусан,
- Наманган шаҳаридаги "Замин фабрика" трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқариш цехида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси ва "Референдум" қонунчилигининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.
- Тўрақўрғон туманидаги "Дилрабо-С" текстил корхонасида тикувчи хотин-қизлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбирда, ЎзННТМА бош мутахассиси Р.Юнусов ва тарғибот гуруҳи аъзолари Янгиланаётган Конституцияда ҳомиладорлиги ёки боласи бор аёлларни ишга қабул қилишдаги имкониятлар, хотин-қизларга ва тадбиркорларга яратиладиган шароитлар бўйича нормалар киритилаётганини тушунтирди.
- Тўрақўрғон туманидаги "Исҳоқхон тўра Ибрат" мажмуасида фахрий отахонлар ва ёшлар билан учрашув ўтказилди. Унда янгиланаётган Конституцияда давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилиши белгиланаётгани тушунтирилди.
- Шунингдек, Косонсой туманидаги 45-махсус мактаб интернатда ҳам мактаб интернатнинг овоз бериш ёшидаги ўқувчи ва ўқитувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир иштирокчиларига Референдумга чорловчи тарқатма материаллар тарқатилди.