ЎзННТМА Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Инсон хуқуқларини химоя қилиш кўмитаси Хоразм вилоят бўлими хамкорлигида, Урганч шаҳридаги Урганч давлат университетида “Инсон ҳуқуқи –олий қадрият” мавзусида ННТвакиллари ва талаба ёшларнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Очиқ ва самимий мулоқот шаклида ўтган учрашувда ёшларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги билимлари ҳамда хабардорлигини оширишга эътибор қаратилди.
Хусусан, тадбирда давомида, мамлакатда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури ва Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»нинг моҳияти ва дастурнинг амалга оширилаётган ишлари бўйича фикрлар билдирилди.
Шунингдек, олий таълим муассасасида инсон ҳуқуқлари, аёллар ва бола ҳуқуқларига оид ўқув курслари ва дарсликлар жорий этилганлик ҳолати ҳамда мазкур мавзуларнинг ўқитилиш сифати бўйича ҳам ёшларнинг мулоҳазалари тингланди.
Ўзаро мулоқот шаклида ўтган тадбирда ННТларнинг фаолияти, улар томонидан инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳаларнинг аҳамияти ва кўлами тўғрисида ҳам батафсил маълумот берилди.
Соҳа оид тадбирлар, волонтёрлик ишларини амалга оширишда талаб ёшлар ихтиёрий равишда ННТларга қўшилиб, яхшилик учун хизмат қиладиган лойиҳаларда иштирок этиш истаклари борлигини билдиришди.
ЎзННТМА Хоразм вилоят ҳудудий бўлимаси