Фуқаролик жамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) тизимини ривожлантириш Ўзбекистон давлат сиёсатининг жамиятдаги барча ижтимоий қатлам ва гуруҳлар манфаатлари мувозанатини, тийиб туриш ва тенгликни сақлашнинг самарали механизмларини яратишга, жамиятнинг барқарор ва изчил ривожланишини кафолатлашга қаратилган устувор йўналишларидан биридир, Ҳозирги вақтда мамлакатда мавжуд бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари муҳим вазифани бажармоыда, улар аҳолининг энг заиф қатламларини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, соғлиқни сақлаш, таълим, фан, маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида муҳит яратишмоқда.
2023 йил 23 январда «Ижтимоий фикр» РЖФЎМ «Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари: фуқаролик фаоллиги, жамоатчилик назорати ва давлат билан шериклик» мавзусида социологик сўров ўтказишга киришди. Фуқароларнинг фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат ташкилотларининг ҳолати, муаммолари ва ривожланиш истиқболлари билан боғлиқ масаларалар мажмуи ҳақидаги тасаввурларини ҳамда ўзбекистонликларнинг фуқаролик жамияти, фуқаролик институтлари ва ташкилотлари ҳақидаги асосий тасаввурларини, шунингдек, респондентларнинг ННТ фаолияти, фуқароларнинг мамлакатдаги ислоҳот ва модернизация жараёнларида уларни ролини баҳолаш билан боғлиқ асосий умидларини ўрганиш тадқиқотнинг мақсади ҳисобланади.
Ҳар йили ўтказиладиган жамоатчилик фикрининг мониторинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, респондентларнинг фикрига кўра, фуқароларнинг мамлакат ижтимоий ҳаётида, жамият учун долзарб муаммоларни ҳал қилишда, давлат ва маҳаллий давлат органлари томонидан жамоатчилик манфаатларига дахлдор қарорлар қабул қилишда жамоатчилик назоратини таъминлашла фаол иштирок этиш истагини рўёбга чиқариш имконияти фуқаролик жамиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Ўзбекистонликларнинг фикрича, фуқаролик жамияти ўз фуқароларининг мамлакат давлат ва жамият ҳаётини бошқаришда фаол иштирок этиши билан ажралиб туради.
Ўтказилган тадқиқот натижаларидан давлат ҳокимияти органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва ННТлар томонидан давлат ва жамият тараққиётининг энг муҳим масалалари бўйича давлат ва фуқаролик жамияти ўртасида самарали ва конструктив мулоқот механизмларини такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий муаммолари, мамлакатни янада ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожлантириш учун фуқаролик ташаббуслари ва инновацион ғояларини илгари суриш бўйича кенг кўламли масалаларни ҳал этишда ННТлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида фойдаланиш мумкин.
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази