ЎзННТМА Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда "Тадбиркор аёл" ишбилармон аёллар ассоциацияси Сирдарё вилояти бўлими ва туман-шаҳар бўлинмалари иштирокида семинар ўтказилди.
Тадбирни ўтказишдан мақсад, жамиятда ҳуқуқий маданиятини, миллий ва умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлашга, давлат органлари билан ҳамкорлик ва жамоатчилик назоратининг самарали, илғор усул ва механизмларини кенг қарор топтиришга кўмаклашишдан иборат.
Иштирокчиларга давлат органлари билан ҳамкорлик ва жамоатчилик назоратининг самарали, илғор усул ва механизмлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ННТларнинг давлат органлари ва идоралари билан ижтимоий шерикликни самарали йўлга қўйиш, давлат органлари ва идораларида тузилган Жамоатчилик Кенгашларида ННТлар вакилларининг аъзо бўлиши, ННТларнинг Жамоатчилик Кенгаши аъзоси сифатида давлат дастурларида белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга оширишда фаол иштироки нималарда намоён бўлиши тўғрисида айтиб ўтилди.
Қолаверса, давлат органлари ва ташкилотларининг ННТларни самарали фаолият олиб бориши ва ривожланишидаги ўрни ҳамда давлат органларига тегишли Қонунлар ижросини таъминлашда ННТларнинг тарғибот-ташвиқот тадбирлари орқали аҳолига кенг тушунтириш ишлари олиб бориши кераклиги тўғрисида маълумот берилди.
ЎзННТМА Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси