Сурхондарёда “Яшил макон” лойиҳаси қизғин давом этмоқда

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида сурхондарёлик нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, алоҳида ташаббус кўрсатиб келишмоқда.

Ана шундай ташаббуслардан навбатдагиси, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди ҳамда ЎзННТМА Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида  Термиз шаҳрида жойлашган "ННТ ва дўстлик уйи"да олиб борилди.

“Яшна Ўзбекистон!” шиори остида дарахт экиш акцияси ташкил этилиб, унда вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари, барча миллий маданий марказлар ва "ННТ уйи"да жойлашган нодавлат ташкилотларининг вакиллари иштирок этишди.

Манзарали дарахтлар экиб, ҳудуд ободлигига ҳисса қўшган акция иштирокчилари ушбу ҳайрли ташаббусни вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом эттиришга ва бунга барча ННТларни жалб қилишга келишиб олдилар.