Сурхандарё вилоятида нодавлат нотижорат ташкилотларининг салоҳиятини кўтариш бўйича тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбир халқ депутатлари вилоят Кенгашининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссияси, ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоцияцияси Сурхондарё вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди. Семинар машғулотида ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари фаолиятини қайта жонлантириш, грант лойиҳаларини тайёрлашдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари, амалдаги солиқ қонунчилигининг ННТларга тегишли ўринлари, ННТларда турли ҳужжатларни юритиш ва бошқа масалалар кўрилди. Ушбу тадбирда Президент Мурожаатномасида билдирилган мулоҳазалардан келиб чиқиб Сурхондарё вилоятида соҳани такомиллаштириш бўйича қарор қабул қилинди ва амалга ошириш учун ҳаракатлар режалаштирилди.