2021 йилнинг 25 май куни Андижон шаҳрида «Маърифат уйи»даги ЎзННТМА Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида ассоциация раҳбарияти ва ходимлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вилоятдаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши раиси Камолиддин Ишанходжаев иштирок этди.
Мулоқот давомида соҳадаги тизимли ва долзарб муаммоларни ўрганиш, нодавлат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама этилди.
Таъкидлаш жоизки, ЎзННТМА 2005 йилнинг май ойида таъсис этилган бўлиб, ўз фаолиятини асосан хотин-қизлар ва ёшлар, ҳуқуқий, экология, иқтисодиёт ва таълим, спорт-соғломлаштириш каби йўналишларда амалга ошириб келмоқда.
Бугунги кунда республиканинг барча ҳудудларида Ассоциациянинг ҳудудий бўлинмалари фаолият юритмоқда. Ҳудудий бўлинмалар, энг аввало мамлакатни ижтимоий, иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда ННТлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, давлат органлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда вилоятда 555 та ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолият юритиб келмоқда.
Учрашув давомида сўзга чиққанлар соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича ўзларининг амалий таклиф, тавсия ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олдилар.