«СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ» ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА

PDF-файлидаги расмий манба

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

«Соғлом бола йили» Давлат дастури тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 9-сон, 87-модда)

Мамлакатимизда жисмоний соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама уйғун ва баркамол ривожланган, мустақил фикрлайдиган, интеллектуал салоҳиятга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш вазифасини изчил давом эттириш учун аниқ мақсадга қаратилган кенг кўламдаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, давлат ва жамиятнинг барча куч ва имкониятларини шу йўлда сафарбар этиш мақсадида ҳамда 2014 йил «Соғлом бола йили» деб эълон қилиниши муносабати билан:

  1. Қуйидагилар «Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга оширишнинг устувор вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантириш учун қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, бу борада қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратишга қаратилган янги қоида ва меъёрларни ишлаб чиқиш;

соғлом боланинг дунёга келиши масаласига соғлом ва аҳил оиланинг меваси сифатида қараб, оилада ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятлар муҳитини шакллантириш, ёш оилаларнинг оёққа туриб олиши учун моддий ёрдам кўрсатиш, оналик ва болалик муҳофазасини таъминлаш, она ва боланинг саломатлигини мустаҳкамлаш, аёлларнинг ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши, уларнинг рўзғор ташвишларини енгиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

соғлом болани вояга етказишда, патологияларсиз болалар туғилишида соғлиқни сақлаш тизими ва тиббиёт ходимларининг роли ва масъулиятини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимининг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича кенг кўламли ахборот-тушунтириш ишларини мунтазам олиб бориш;

соғлом болани шакллантиришда таълим-тарбия тизими ва спортнинг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларни юқори малакали ва тажрибали педагоглар билан таъминлаш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, болалар, айниқса қиз болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортга меҳр уйғотиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишда давлат ва жамият томонидан кўрсатиладиган ёрдам ва мададни кучайтириш, мазкур жараёнлар учун масъул бўлган соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, ижтимоий муҳофаза муассасаларида замонавий талабларга жавоб берадиган шарт-шароитларни яратиш, уларни ривожлантиришга йўналтириладиган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, соғлом болани тарбиялаш бўйича илғор халқаро тажрибани кенг кўламда ўрганиш ва амалда жорий этиш;

соғлом болани, айниқса, қиз болаларни тарбиялаб вояга етказишда, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун уларга кўмак бериш, болаларни турли тўгаракларга жалб этиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг ролини ошириш, ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, оилалар ва жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдамни ўз вақтида ва манзилли кўрсатиш борасида маҳалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг масъулиятини кучайтириш;

«Соғлом бола йили» Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари ҳамда унинг бажарилиши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш, бунда оммавий ахборот воситаларининг, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларини фаол ишга тушириш.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги Р-4175-сонли фармойишига мувофиқ ташкил қилинган Республика комиссияси томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, жамоат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ишлаб чиқилган «Соғлом бола йили» Давлат дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Республика комиссияси (Ш.М. Мирзиёев) зиммасига «Соғлом бола йили» Давлат дастурига киритилган тадбирлар амалда бажарилишини ташкил этиш ва унинг мониторингини олиб бориш вазифаси юклансин.

Республика комиссияси:

бир ҳафта муддатда — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, туманлар ва шаҳарларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли ҳудудларнинг ҳокимлари бошчилигида Давлат дастурини амалга ошириш бўйича тегишли комиссиялар ташкил этилишини таъминласин, уларнинг зиммасига Давлат дастурида назарда тутилган тадбирлар сўзсиз, тўлиқ кўламда ва ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсий жавобгарликни юкласин;

икки ҳафта муддатда — вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар бир вазирлик ва идора, ҳудуд, шаҳар, туман ва аҳоли пункти бўйича ҳудудий ва тармоқ «Соғлом бола йили» дастурлари ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишини;

тасдиқланган Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун давлат ва хўжалик бошқарувининг республика органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари даражасида ишлар мувофиқлаштирилишини таъминласин, тадбирлар амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин;

йилнинг ҳар бир чораги якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига «Соғлом бола йили» Давлат дастурида назарда тутилган тадбирлар бажарилиши тўғрисидаги ахборот тақдим этилишини таъминласин.

  1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги:

«Соғлом бола йили» Давлат дастурининг мақсадлари ва вазифалари, уни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ва чора-тадбирлари босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан Интернетнинг глобал тармоғини жалб этган ҳолда аҳоли орасида мунтазам, тизимли ва кенг ёритилишини;

Давлат дастурининг бажарилиши тўғрисида, унда назарда тутилган тадбирлар амалга оширилишида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг амалий иштироки ва аниқ ҳиссаси акс эттирилган ҳолда, кенг жамоатчилик доимий равишда хабардор қилиб турилишини таъминласинлар.

  1. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2014 йил 19 февраль,

ПҚ-2133-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон қарорига
ИЛОВА

«Соғлом бола йили» Давлат дастури

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Масъул бажарувчилар

Сарф-

харажатлар

(млн сўм)

Молиялаштириш манбалари

Тақдим этиладиган ҳужжат
шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

 

I. Соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантириш учун қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, бу борада ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратишга қаратилган янги қоида ва меъёрларни ишлаб чиқиш

 

1.

«Болаларни уларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2014 йил

I чорак

ЎзМАА, ЎзА, Давлат алоқа қўмитаси, Бош прокуратура, Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Камолот» ЁИҲ, Маънавият тарғибот маркази, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

-

-

Болаларни улар онгини бузувчи, жароҳатловчи ахборот таъсиридан ҳимоя қилишни, оммавий ахборот манбаларида шафқатсизлик ва зўравонлик тарғиб қилинишига йўл қўймасликнинг таъсирчан ташкилий-ҳуқуқий механизмларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

 

2.

Янги таҳрирдаги «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2014 йил

I чорак

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ЎМКҲТ маркази, Олий таълим вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги

-

-

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришни, шу жумладан:

ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилишни;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни, замонавий ва самарали спорт инфратузилмасини шакллантиришни;

юқори тоифали спортчилар ва спорт захирасини тайёрлаш учун зарур шароитлар яратишга доир талабларни жорий этишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

 

3.

«Аҳолининг санитария-эпидемиологик хотиржамлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2014 йил

II чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

-

-

Аҳолининг санитария-эпидемиологик хотиржамлигини таъминлашнинг қонунчилик асосларини, шу жумладан:

болаларнинг таълим-тарбия, маданият, спорт ва бошқа муассасаларига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талабларни;

касалликлар профилактикаси бўйича талабларни, шу жумладан, аҳоли, айниқса болаларни эмлаш, соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, санитария нормалари ва қоидаларига риоя этишни таъминлашни;

мактабгача, умумий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими босқичларида болаларни санитария ва гигиена асосларига ўқитишга доир чора-тадбирларни жорий этишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

 

4.

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222–II-сонли «Лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхати тўғрисида»ги қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2014 йил

III чорак

Давлат тест маркази, Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

-

-

Нодавлат таълим фаолиятини лицензиялашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш ўрнига).

Мавжуд чекловларни бартараф этиш, унга мувофиқ нодавлат таълим фаолияти билан фақат муассаса шаклида ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилотлари шуғулланиши мумкин (аксарият мамлакатларда, аввало, ривожланган мамлакатларда нодавлат таълим фаолияти асосан фойда кўриш мақсадида амалга оширилади).

 

5.

Янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати асослари тўғрисида»ги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2014 йил

IV чорак

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар масалалари бўйича комиссия,

Адлия вазирлиги, «Камолот» ЁИҲ, Халқ таълими вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

-

-

Ёшларга оид сиёсатнинг қонунчилик асосларини такомиллаштиришга, шу жумладан:

ёшларга оид сиёсатнинг устувор йўналишларини белгилашга;

ёшларга оид сиёсатни амалга ошириш учун давлат ҳокимияти органларининг масъулиятини кучайтиришга;

вояга етмаганларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

 

6.

«Ўзбекистон Республикасининг «Йод танқислиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2014 йил

IV чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси,

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

-

-

Импорт қилинадиган ёки республикада ишлаб чиқарилувчи озиқ-овқат учун ишлатиладиган барча тузларни йод билан мажбурий тўйинтириш тўғрисидаги нормани киритишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

 

7.

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2014 йил

IV чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

-

-

Қуйидагиларни:

жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилганлик учун маъмурий жарималар миқдорини оширишни;

жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилганлик ҳамда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарғиб қилинганлиги учун маъмурий жазо чораларини белгилашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

 

8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2014 — 2018 йилларда аҳоли репродуктив саломатлигини, хотин-қизлар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги қарори лойиҳаси.

2014 йил

II чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва ид