Давлат ташкилотлари билан ННТлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада яхшилаш ҳамда рўйхатдан ўтказувчи идораларга ҳисоботлар топшириш тартибини тушунтиришга бағишланган #Siz_hisobot_topshirdingizmi акцияси доирасида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни e-ngo.uz портали орқали электрон шаклда тақдим қилиш тартиби ва уларнинг муддатлари бўйича иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, ҳисоботларни вақтида топширмаганлик учун қонунда белгиланган меъёрий чоралар тўғрисида ННТлар хабардор қилинди.