Сиз бизнинг яқинимиз, инимиз, оғамиз, опа-синглимиз, дўсту биродаримизсиз

Бугун Хоразм вилояти Ёшлар марказида вилоятимизда истиқомат қилаётган 120 нафар ногиронлиги бўлган, имконияти чекланган болаларга 3 декабрь – Халқаро Ногиронлар кунига бағишлаб байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу байрам тадбирида вилоятимизда фаолият кўрсатаётган  рус, татар, корейс ва қозоқ миллий маданий марказларининг кўнгилочар  чиқишлари намойиш этилди.

Тадбирга чиққанлар эътироф этишганидек, имконияти чекланганлар ҳам жамиятимизнинг тенг ҳуқуқли фуқароси, истеъдодли, иқтидорли, кўзлари доим келажакка интилувчан, қалбида ўти ёниб турган, ватан равнақи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган самимийлик, олийжаноблик уфуриб турадиган инсонлардир. Бу каби юксак самимият, келажак учун курашувчанлик ва ўзининг истеъдодини намойиш этишга бўлган интилиш уларнинг руҳиятида енгилмас куч, пўртанани ўйғота олган. Зеро, уларнинг ҳар бири сизу бизнинг яқинимиз, инимиз, оғамиз, опа-синглимиз, дўсту биродаримиздир. 

Тадбир иштирокчиларига Миллий маданий марказлар ва вилоят ногиронлар жамияти томонидан тайёрланган байрам совғалари тарқатилди.