Сирдарёда ННТлар “Яшил макон” лойиҳасида фаол иштирок этмоқда

ЎзННТМА Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, "Жонли табиат" жамоат бирлашмаси Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти вилоят бўлими, Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди ҳамда Юксалиш умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмалари ҳамкорлигида Гулистон шаҳридаги “Навбаҳор” маҳалласида жойлашган Ногиронлар уйи атрофида 100 туп манзарали дарахт экилиб, яшил маскан барпо этилди.

Шунингдек, Гулистон шаҳридаги “Аҳиллик” маҳалласи ҳудудида ҳам вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида кўчат экиш акцияси ўтказилди.

Акция давомида маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи “Киров” канали қирғоқбўйига нодавлат нотижорат ташкилотлари ваккиллари томонидан 800 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилди.