CИНОВЛИ КУНЛАРДА САБРЛИ БЎЛАЙЛИК ЮРТДОШЛАР!

Дунё аҳли синовдан ўтаётган бир паллада, мамалакатлар ўз тузимига қараб қатъий чоралар кўрмоқда. Юртимизда ҳам бу касаллик авж олишини олдини олиш борасида аниқ тартибда белгиланган амалий ишлар олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан чиқарилаётган Фармонлар, халқимизга қилинаётган мурожаатномалар замирида инсон ҳаёти нақадар қадрли эканлигини кўрамиз. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти Ўзбекистон коронавирус эпидемиясига қарши кескин, самарали курашаётган мамалакатлардан бири дея эътироф этмоқда. Халқаро экспертлар эса Ўзбекистон ҳукумати қўллаётган оммавий карантин усулини тўлиқ қўллаб -қувватламоқда. Дарҳақиқат, карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш билан бирга юртдошларимиз ижтимоий шароитига катта эътибор қаратилмоқда. Афсуски, шунча саъий ҳаракатларга қарамасдан баъзи юртдошларимиз томонидан қоида бузарликлар бўлаётгани кишини ранжитади. Узоққа бормайлик ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалган бир қиз ва икки йигитнинг карантин қоидаларига амал қилмасдан ҳайкал ёнига бориб қилган ишидан ҳаммамиз хабардормиз. Уларку белгиланган тартибда жазосини олди. Бундайлар жазосини оляпти Ички Ишлар вазирлигининг 2020 йил 09 апрелдаги маълумотига кўра Республика бўйича 3502 карантин қоидаларига риоя қилмаслик ҳолати аниқланган ва керакли жазо чоралари кўрилган.

Мана шундай пайт баъзи инсонларни эътиборсизлиги нафақат ўзига балки юртига, юртдошларига ҳам ҳурматсизлигини кўрсатади.

Ҳурматли юртдошлар, партиямиз вакиллари, сайловчиларимиз бу вирус деган балога ўзимизни тутиб бермайлик, оиламиз билан уйда қолайлик. Мана шу даврда озодалик қоидаларига янада эътиборли бўлиш, оиламиздаги ёш болалар, катта ёшлиларни асрайлик, соғлигидан муаммоси борлар эҳтиёт чораларини кўришини истардик.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, "Бу курашда тиббий чоралар билан бирга юксак тафаккур, қатъий интизом, тоқат ва улкан масъулият кўрсатишимиз лозим. Бу сифатлар бизнинг энг асосий ва энг таъсирчанг қуролимизга айланиши шарт".

Ишонамизки, халқимиз аввало ўзини, яқинларини, Юртини ва юртдошларини ҳурмат қилса, қоидаларга риоя қилиб ўз соғлигини эҳтиёт қилган бўлади. Ахир ҳар қандай синовни ўзимизни сабримиз билан енган халқмиз!

Дилдора Мавлянова,

Ўзбекистон Экологик партияси Бектемир тумани Кенгаши раиси,

ЎзННТМА Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси бош координатори