Шифокорларга раҳмат!

-Covid-19 пондкмияси дунёда инсон саломатлиги унинг -қийматидан муҳимроқ масала йўқлигини кўрсатмоқда. 
Бу касалликни писанд қилмаган қудратли давлатлар ҳам охири ожиз эканлигини тан олди. 
Юртимизда ўз вақтида кўрилган чора тадбирлар,  вазият қаътий назорат остига олингани бу борада барча имкониятлар ишга солинмоқдаки касаллик кенг тарқалмаслигига қаратилган. Яна бир муҳим жиҳати бу синовли кунларда халқни шунчаки уйингдан чиқма деб,  ўз ҳолига ташлаб қўйилмаганидир. Пандимияга қарши курашда барча соҳа вакиллари бирдек ўзларини масъул билиб жонбозлик кўрсатаётганликлари ўтказилаётган хайрия тадбирларида фаол иштироки халқимизни янада жипислаштирмоқда.  Ўзини беминнат ёрдамини бераётган ташкилотлардан яна бири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги тасарруфида  “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари бўлиб, уларда кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат таъминотига олинган. Маълумки, бу тоифадаги аҳоли қатлами касалликка тез чалинувчи хавф гуруҳи ҳисобланиб, ушбу  тиббий-ижтимоий муассасалар фаолияти алоҳида эътиборни талаб этади. 

Коронавирус билан боғлиқ мураккаб эпидемик вазиятда  “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида ҳушёрликни янада ошириш ва бу касалликнинг муассасаларда тарқалишини олдини олиш борасида мақсадли  бир канча ишлар амалга оширилиб келинмоқда. 
Барча “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари узлуксиз фаолияти қатъий карантин режими талаблари асосида ташкил қилинди ҳамда муассасаларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинишини таъминлаш мақсадида миллий гвардия ходимлари томонидан қўриқлаш хизматлари ташкил қилинди. Муассаса ташқи ва ички худудларида, бўлим ва хоналарда СЭОА ходимлари томонидан хар 3 кунда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. 
14-кунлик қарантиндаги ходимлар ва васийликка олинганлар тиббий ниқоблар, антисептик эритмалар, гигиеник воситалар ва тиббий қўлқоплар билан тўлиқ таьминланди. Муассасаларда карантин даврида васийликка олинганларни эхтиёжини таьминлаш учун асосий воситалар (озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситалари, гигиена ва дезинфекция воситалари ҳамда кийим-кечак ва юмшоқ жиҳозлар)  захираси тўлиқ шакиллантирилди;
Муассаса ходимлари ва яшовчиларини  хар куни соат 09:00 ва 19:00 да тана хароратлари ўлчаниб, респиратор касаллик белгилари мавжудлиги текшириб борилмоқда. Муассасаларда жисмоний масофани сақлаш мақсадида умумий овқатланиш ошхоналари ёпилиб, индивидул овқатланишлари ташкил қилинди. 
Овқат рационларига васийликка олинувчиларни имунитетини оширувчи маҳсулотлар киритилган ҳолда менюлар тузилди. Мана шундай меҳатлар эвазига биз кундалик хабарлардан кўплаб беморлар соғайиб уйига қайтаётганини эшитяпмиз,  албатта бу шифокорларимизни саъй-ҳаракатлари натижаси. Шифо топган беморлар ҳам шифокорлардан миннатдор. Давлатимиз раҳбари томонидан улар фаолиятига юқори баҳо берилиб,  ўз ҳаёти ва соғлиғини гаровга қўйиб, пандемия билан курашаётган шифокорлар, ҳамширалар, санитар ходимларга бутун Ўзбекистон халқи номидан чексиз миннатдорлик билдиргани ҳам бежиз эмас. Уларнинг меҳнати самараси ўлароқ вирус билан касалланган беморларимиз топади. 
Ишонаманки,  халқимиз ҳам улар учун дуода.

Дилдора Мавлянова, Бектемир тумани, экологик партия раиси
УзННТМА Тошкент шахар худудий булим координатори