Сен истеъдодлисан

ЎзННТМА Наманган вилоят бўлинмасининг ташаббуси билан 3-декабр Ногиронлар кунига бағишлаб, Наманган шаҳридаги Вилоят “Баркамол авлод болалар маркази”да ногирон болаларни истеъдодларини қўллаб-қувватлаш ва уларга байрамона кайфият бағишлаш мақсадида “Сен истеъдодлисан” номли тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан 30 нафар жисмоний имкониятлари чекланган болалар иштирок этиб, ўзларини истеъдодларини расм чизиш, тўқиш, бисердан буюмлар ясаш,  шеър ёзиш, қўшиқ ва рақс каби  йўналишларда наъмойиш этдилар.

 

Тадбирда иштирок этган ота-оналар фарзандлари учун кўрсатилган бундай эътибордан кўнгиллари кўтарилганлигини, ногиронлиги бор болалар соғлом болалар билан тенгма-тенг ижод қила олишларини ва бу тадбирни ташкил этган ташкилотчиларнинг меҳнатларини алоҳида эътироф этдилар.

-ЎзННТМА вилоят бўлинмаси томонидан ҳар йили “3-декабр Ногиронлар куни”га болажонлар учун байрам тадбирини ташкил этиши анаънага айланди десам муболаға бўлмайди, чунки 2009 йилдан буён ташкил этилаётган бу танлов 10-чиси бўлиб, алоҳида хаяжон билан ўтмоқда – дейди вилоят “Баркамол авлод болалар маркази” директори Хаётхон Маматова.

Тадбир иштирокчиларидан бири Абдувосит Бердиалиев 12 ёшида биринчи бор иштирок этиб, шундан бери ҳар йили танловни кутишини тўлқинланиб баён этди. У бу йил Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Мафтункор ранглар дунёси” республика танловда хам иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни эгалаганлиги барчани қувонтирди.

Ногиронлар кунига бағишланган “Сен истеъдодлисан” номли танлов  якунида  барча иштирокчиларга вилоят транспорт бошқармаси хомийлигида совғалар ва ташкилотчиларнинг “Фахрий ёрлиқ”лари берилди. Иштирокчиларга қўшиқ ва рақслар жамланган байрам маданий дастури, спортчи ёшларнинг чиқиши наъмойиш этилди.