Жорий йилнинг 24-25 август кунлари Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан “Сайлов олди Ўзбекистон ННТлари салоҳиятини ошириш ва фуқаролик жамияти институтини ривожлантириш” мавзусида ўқувлари ташкил этилди. Ўқувлар “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати конференц залида (“Пойтахт” бизнес маркази биноси, 5-қават) бўлиб ўтди.
Ушбу ўқувлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги «2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6181-сонли Фармонида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув курсларини ташкил этиш вазифаларни бажариш мақсадида ўтказилди.
Мазкур ўқувларда 200 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва ҳодимлари онлайн тарзда иштирок этдилар. ЎзННТМА ходимлари томонидан Ўзбекистон 24 телеканалига ҳамда Ўзбекистон 24 радиосига интервьюлар берилди.
Видеоконференция шаклида ўтказилган ўқувларда, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг маҳаллий ва халқаро грант лойиҳаларини ёзиш ва амалга ошириш, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва маблағларни жалб қилиш (фандрайзинг), жамоатчилик назорати ва унинг сайловлардаги ўрни, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асослар мавзуларида билим ва кўникмалари шакллантирилди.
Ўқувлар давомида мавзуга оид берилган саволларга теренирлар томонидан атрофлича жавоб берилди.