Сарҳисоб ва ҳуқуқий кўмак

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси “Очиқ эшиклар куни” муносабати билан Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси ҳамда “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда “Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият самарадорлигини ошириш:тажриба, таҳлил ва таклифлар” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Дастлаб тадбир аввалида ЎзННТМАнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар хусусида ахборот берилди.

Жумладан, ННТлар фаолият самарадорилигини ошириш, Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокчи ва ҳамкор сифатида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини янада ошириш мақсадида ҳисобот даврида 183 та тадбирлар ташкил қилинди.

Тошкент шаҳаридаги 57 та ННТ ЎзННТМАга бирлаштирилиб, уларнинг сони 79 тага етказилди.

Жорий йилда ЎзННТМАнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси барча йўналишлардаги “ННТларни фаолият соҳалари бўйича бирлаштириш” ҳамда мазкур йўналишда фаолият олиб бораётган давлат органи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг тегишли қўмитаси иштирокида “Мулоқот майдони” ташкил қилишни асосий мақсад қилиб олган.

Бундан кутилаётган мақсад давлат органлари томонидан амалга ошарилаётган вазифалар, шу жумладан ижтимоий шериклик муносабатлари дорасида нодавлат нотижорат ташкилотларига “ижтимоий буюртма бериши” тизимини такомиллаштириш, давлат раҳбаримиз таъкидлаганидек “жамоатчилик маъқул деса маъқул, номаъқул деса номаъқул бўлади” деган эзгу ғоядан келиб чиққан ҳолда соҳадаги жамоат бирлашмалари томонидан ўтган давр давомида амалга оширилган ишлар, халқаро тажриба ва фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, жамоатчилик назоратини ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олишдан иборат.

Тадбирда шунингдек, ННТларнинг мурожаатлари тингланди. Соҳага оид 30 га яқин мурожаатлар келиб тушди уларга адлия ва “Мад ад” ННТ вакиллари батафсил жавоб беришди.

ЎзННТМАнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси