Ривожланиш ва юксалиш сари йўл

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар натижаси ўлароқ барқарор ривожланиш тамойиллари йўлга қўйиб борилмоқда. Ҳар бир жабҳа ҳар бир йўналиш ва соҳаларга алоҳида эътибор кучайтирилиб, жаҳон стандартлари асосидаги ривожланиш тизимлари яратилмоқда. Барча даврларда бўлгани каби бирор бир соҳанинг равнақ топиб ривожланиши учун кенг кўламли ислоҳотлар, унга мос келувчи мустаҳкам меъёрий ҳуқуқий хужжатлар ишлаб чиқилмоғи лозим. Ҳар қандай ислоҳотлар замирида эса халқ манфаатлари ётади.

2017–2021–йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқаролик институталарини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришнинг асосий йўналиши сифатида белгиланган. Мазкур қарорнинг давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сонли “2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Юқоридаги икки хужжат ҳам бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини янада ривожланиши ҳамда эркин демократик принциплар асосидаги ривожланган давлатлар тамойилларини ўзида мужассамлаштирган бўлиб, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, мамлакатнинг ижтимоий – сиёсий ва ижтимоий – иқтисодий салоҳиятини ошириш йўлида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва улар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида Сурхондарё вилоятида бир қатор самарали ишлар амалга оширилиб келмоқда.

Айни пайтга қадар вилоятда 19 та соҳалар кесимида 585 та нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) рўйхатдан ўткилган. Шулар орасидан 43 таси мустақил ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлса, 542 таси Республика ННТларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳисобланади. Мазкур ННТ лар орасида 157 таси молиявий барқарор ННТлар ҳисобланади. Айни пайтда уларда меҳнат фаолиятини олиб борадиган фуқаролар сони  2371 тани ташкил этади, шундан асосий иш жойи бўйича – 1412 нафар, ўриндошлик асосида – 959 нафарни ташкил этади.

Вилоятда фаолият олиб бораётган айрим нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзларининг аъзоларига ҳам эга бўлиб, уларнинг сонини йилдан йилга ошириб бормоқда ва бугунги кунга келиб улардаги аъзолар 221524 нафарни ташкил этмоқда.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижаси ўлароқ 2019-2021 йилларда Сурхондарё вилояти бўйича 26 та  ННТлар томонидан грантлар ютиб олинган. Бунинг ютуқли томони шундан иборатки улар орасидан 11 таси биринчи маротаба грант ғолибига айланишган. Эътиборлиси, грантда иштирок этиб ғалаба қозонганлар жамиятимизнинг барча йўналишларидаги фаолият тури билан шуғулланаётган ННТ вакилларини ўз ичига олган.

Вилоят ННТлари томонидан халқаро миқёсда эълон қилинадиган танловларда ўзининг фаоллиги билан бошқа вилоятлар орасида етакчилардан бири десак муболаға бўлмайди. Хусусан, сўнги 3 йилда вилоятда фаолият олиб бораётган ННТ томонидан умумий суммаси 430 минг АҚШ доллари атрофида бўлган 18 та Халқаро грантлар ютиб олинганлиги бунинг ёрқин далилидир.

Хусусан, “Аёл ва шодлик” маркази ЮСАИД халқаро ташкилотидан ташкиллаштирилган танловда “Юксалиш ва салоҳият сари” лойиҳаси учун 71 миллион сўм миқдорида маблағни қўлга киритди. Мазкур лойиҳа доирасида марказ томнидан чекка қишлоқлардаги 30 нафар хотин- қизлар ўқитилди, волонтерлар базаси яратилди, 19та нафар аёллар бизнес асосларига ўқитилди, 2 нафар устоз тикувчи ўқитилди ва ишга олинди. Бундан ташқари “Аёл ва Замон” маркази Маҳаллий ташаббусларни қўл-лаб қувватлаш Канада фонди тлмлнидан ажратилган 158 миллионга яқин маблағи ҳисобидан 30 та нодавлат нотижорат ташкилотларнинг психолог ва консультантларининг пандемия даврида ишонч телефонларда жабрланган билан ишлаш бўйича малакасини оширди, ҳамда лойиҳа доирасида 50та психолог ва консультант ишонч телефонларда ишлаш бўйича  ўз малакасини оширди. Халқаро йўналишдаги грант лойиҳаларини қўлга киритиш 2021 йилда ҳам самарали амалга огширилиб, 6 лойиҳалар бўйича ҳолибликлар маҳаллий ННТлар томнидан қўлга киритилди. Хусусан, Денов тумани Таскин аёлларни ижтимоий ҳуқуқий қўллаб қувватлаш маркази ЮСАИД томонидан молиялаштириладиган 17 минг АҚШ долларига тенг маблағини қўлга киритиб, ҳозирда аёллар ва ёшларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг тиббий, экологик, ҳуқуқий маданиятини ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича ишларни амалга ошириб келмоқда.

Бу борадаги имкониятларни янада кенгайтириш мақсадида, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди  ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳузуридаги Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб - қувватлаш жамоат фонди билан бир қаторда, ҳудудлар кесимида алоҳида танловлар эълон қилишни ташкиллаштириш мақсадида Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди тузилди.  Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб – қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлигини таъминлашга оид қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига кўра, маҳаллий бюджет ҳисобидан 1,1 миллиарддан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилиши белгилаб берилган. Шу муносабат билан Жамоат фонди томонидан маҳаллий даражадаги грант танловлари эълон қилиниши бошланди. 2021 йил давомида Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан 4 та грант танлови эълон қилиниб 1 – 2 танлов натижаларига кўра 5 нафар Маҳаллий ННТлар ғолибликни қўлга киритишди. 30 миллион миқдоридаги маблағларга мўлжалланган мазкур лойиҳалар доирасидаги ишлар ғолиб ННТ лар томонидан амалга оширилиши бошлаб юборилган. Хусусан, ғолибликни қўлга киритган ННТлар орасидан Туркман миллий маданияти маркази ўзининг лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятида истиқомат қилаётган туркманлар ўртасида азалий қадриятлар, урф-одатларни асраб-авайлашни кенг тарғиб қилиш билан миллатлараро тотувлик ҳамда дўстликни ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилган ва бу борасида бир қатор самарали ишларни амалга оширишни бошлаб юборган. Бундан ташқари 12 ойлик муддатга мўлжалланган Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциациясининг вилоят ҳудудий бўлими томонидан “Ўзаро ҳамкорлик - оилаларда ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигига эришишнинг асосий манбаи!” лойиҳаси доирасида ҳам ишлар бошлаб юборилган. Танловда янги ташкил этилган ва ўз олдига сартарошлик соҳасини ривожлантириш учун қулай шарт- шароитлар яратиш, бўлинма аъзоларини бирлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, ассоциация аъзоларнинг манфаатларни ифода этиш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсад қилган Ўзбекистон Сартарошлар ассоциацияси Сурхондарё  вилоят бўлинмаси ҳам "Бешикдан қабргача илм изла" лойиҳаси билан иштирок этиб илк ғалабасини қўлга киритди.

Ҳозирда 3 - 4 танловга хужжатлар қабули тугаб, натижалари яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда. Бу ҳам маҳаллий ННТлар  учун кенг имкониятлар яратилаётганлигининг бир кўринишидир.

Мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш, инсон ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишга муносиб ҳисса қўшган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини рағбатлантириш мақсадида «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони таъсис этилган бўлиб, вилоятда фуқаролик жамияти институтлари билан бир қаторда ННТлар вакилларидан 6 нафари мазкур мукофот билан тақдирланишди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, ҳар қандай демократик  давлат ва жамият қурилишида фуқаролик жамияти институтларининг ўрни юқори саналади. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш эса фақат ва фақат ривожланиш, юксалиш сари етаклайди.

Гульнора ХОДЖАНИЯЗОВА

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий асоциацияси

Сурхондарё ҳудудий бўлинмаси раҳбари,

Нафиса ТУРДИҚУЛОВА

ЎзННТМА Сурхондарё вилоят

 ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси