Бугун Андижон Машинасозлик институтида 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдум доирасида тарғибот тадбири ўтказилди.
Мазкур учрашув Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Андижон вилояти худудий бўлинмаси хамда Андижон Машинасозлик институти томонидан ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси Камолиддин Ишанходжаев, Ассоциациянинг вилоят худудий бўлинмаси ходимлари, тарғибот гуруҳи аъзолари, институтнинг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ҳамда махаллий ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда маъруза қилганлар Янги тахрирдаги Конституцияда энг аввало, инсон қадри, унинг шаъни ва қадр-қиммати, инсон манфаатлари устувор ўрин эгаллаганлиги том маънода халқ муаллифлигида ишлаб чиқилган ушбу ҳужжат янги Ўзбекистон тараққиётининг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Янгиланган Конституция инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда, шахс-жамият-давлат тамойилларини изчил рўёбга чиқаришнинг кафолати сифатида намоён бўлмоқда.
Айниқса, Янги таҳрирда ишлаб чиқилган асосий Қонунимизда давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради, дея белгиланмоқда.
Шунингдек, фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олишга ҳақли эканлиги назарда тутилмоқда. Дархақиқат, мазкур норма Янги Ўзбекистонда ёшларга оид давалат сиёсати устувор аҳамият касб этишига яна бир ишора эканлиги алоҳида қайд этилди.
Бўлиб ўтган қизғин бахс-мунозараларда талаб-ёшларни бугунги кунда ўйлантираётган масалалар, уларга ечим сифатида Янги Конституцияда киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида савол-жавоблар ташкил этилди.
Иштирокчилар билан ўтказилган мулоқотда янги таҳрирдаги Бош Қомусимиз нафақат халқники, балки ёшлар, келажак Конституцияси эканлигини фахр ва ифтихор билан эътироф этилиб, шу йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умухалқ Референдумида фаол иштирок этишлари ҳамда Ватан равнақи ва ёруғ истиқболи учун овоз беришга чақирилди.
ЎзННТМА Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси