“Пандемия даврида ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашда давлат органларига кўмакдош бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти”мавзуида танлов

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳузуридаги Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб қувватлаш жамоат Фонди

“Пандемия даврида ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашда давлат органларига кўмакдош бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти”мавзуида танлов
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

– Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди Бошқарув раиси номига ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган ва муҳрланган кузатув хати;

– пандемия даврида ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашда давлат органлари билан ҳамкорликда ёки ўзи амалга оширган ишлари тўғрисида маълумотлар (тадбир ва учрашувларнинг фото ва видео нусхалари, кўрсатилган амалий ёрдамлар, эҳтиёжманд аҳолига берилган кўмаклар ва ҳ.к.з.).

Мукофотлар:

Танлов ғолиблари қўйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:

– 1-ўринга Компьютер (ноутбук);

– 2-ўринга Планшет;

– 3-ўринга Мобиль телефон.

Ҳужжатлар Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси расмий веб-сайтида (www.ngo.uz) ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган кундан бошлаб 2020 йил 10 декабрь соат
1700 гача қабул қилинади;

Танловга ҳужжатлар конвертда (А4 формат) Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фондига “Ўзбекистон почтаси” орқали жўнатилади (Тошкент шаҳри, 100047, Амир Темур шоҳ кўчаси, 14-уй) Ҳужжатларни қабул қилишда почта штемпелидаги жўнатиш санаси инобатга олинади. Ҳужжатлар тўғридан-тўғри топширилганда, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фондига ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни соат 1000 дан 1700 гача қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун қўшимча маълумотларни www.ngo.uz сайтида ёки 71-233-51-96, 71-233-35-26, 71-233-24-92 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.