Оролбўйи ҳудуди — дунё ҳамжамияти муҳокамасида

Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамбелиясининг 75-сессиясидаги  нутқида илгари сурилган ташаббус ва таклифлар мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамият ўртасидаги обрў-эътиборини янги поғонага кўтарди.

Ўзбекистон мустақил давлат мақомига эга бўлган дастлабки кунларидан халқаро ҳамжамият билан тенг ҳуқуқли, суверен ҳамкорлик олиб бориш йўлидан бормоқда. Жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида БМТга аъзо бўлган мамлакатимиз ўзаро кўп томонлама шерикликнинг устувор йўналишлари бўйича ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан алоқаларни ривожлантириб келмоқда. Буни кейинги йилларда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги муносабатларни янги босқичда кўтарилганида ҳам кўришимиз мумкин.  Президентимиз чиқишларида юртимиз ва жаҳон ҳамжамиятидаги муҳим муаммолар қаторида глобал иқлим ўзгаришига ҳам алоҳида тўхталиб ўтмоқдалар. Хусусан, 2017 йил 19 сентябрда Президентимизнинг БМТнинг 72-сессиясидаги нутқда, учинчи йўналишдаги масала бу — Орол денгизининг қуриши муносабати билан юзага келган фожеанинг оқибатларини бартараф этиш бўйича илгари сурилган ташаббус. Бугунги кунда бу ташаббус ўз натижасини бермоқда. Оролбўйи аҳолисининг турмуш даражаси яхшиланмоқда.  Хусусан,  денгизни қуриб қолган ҳудудида умумий майдони икки миллион гектар янги ўсимлик майдонлари ва дарахтзорлар яратиш, тупроқ қатламини шакллантириш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси  Президентининг “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасининг ривожлантиришнинг давлат дастури тўғрисида”ги қарори асосида нафақат туман маркази, энг чекка овуллардаги аҳолини ҳам сифатли ичимлик суви билан ишлари олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида ҳам яна дунё миқёсида долзарб бўлиб турган муаммолардан бири — глобал иқлим ўзгаришига алоҳида тўхталди. “...Биз Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясини махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф этамиз. Ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш мақсадга мувофиқ бўларди”, дея таклиф қилди. Бу эса Оролбўйи ҳудудида бугун олиб борилаётган чора тадбирларга инновацион ёндошиш орқали янада юқори босқичга олиб чиқишни кўрсатади.
 Бу эса юртимиз экологиясидаги бошқа муаммоларнинг ҳам ечимига сабаб бўлиб бораверади

Дилдора Мавлянова
Узбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциация Тошкент шахар  координатори
Ўзбекистон Экалогик партияси
 Бектемир тумани партия ташкилоти раиси