Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди
“Жамият ва оилада соғлом ижтимоий- маънавий ва тиббий муҳитни таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш”
мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 1-танловни
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятини бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади
1.Соғлиқни сақлаш муассасалари билан ижтимоий шерикликда юқумли касалликлар профилактикаси, аҳоли орасида COVID-19 вирусининг олдини олиш ҳамда соғлом турмуш маданиятини юксалтиришга кўмаклашиш;
2.Коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалиши, унинг асоратлари ва қайта касалланиш ҳолатлардан сақланиш, аҳоли саломатлиги ва санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида тиббиёт муассасалари билан тарғибот ишларини олиб бориш;
3.Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, мобил алоқа операторлари ва бошқалар билан ижтимоий шерикликда аҳоли ўртасида коронавируснинг тарқалишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни тушунтириш, профилактика қилиш усуллари бўйича тиббий-маърифий ишларни ташкил этиш;
4.Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, жавобгарлик нормалари билан аҳолини он-лайн таништириш, тарқатма материаллар ишлаб чиқиш ва тарқатиш;
5.Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, санитария қоидалари, гигиена нормаларига амал қилиш, санитария-гигиена тадбирларини янада кучайтириш;
6.Эълон қилинган карантин ва карантиндан кейинги даврда аҳоли билан ижтимоий-маънавий ва тиббий он-лайн тарғибот ишларини олиб бориш;
7.Юқумли касалликларнинг онадан болага ўтиши, касалликни юқтирган болалар туғилишининг олдини олиш, профилактик тарғибот ишларини олиб бориш;
8.Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва улар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилувчи ижтимоий лойиҳаларини амалга ошириш;
9.Соғлиқни сақлаш муассасалари билан ижтимоий шерикликда аҳолида юқумли касаллик юқтиришни олдини олиш, уларнинг хабардорлигини ошириш, профилактика чораларни кучайтириш, манзилли кўмак кўрсатиш;
10.Хотин-қизлар муаммоларининг ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;
11.Жамият негизи бўлган оила институтини, ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларнинг тиббий маданиятини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш;
12.Қишлоқ жойларида ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш орқали аҳолининг турмуши маданияти сифатини юксалтириш ва бандлигини таъминлаш;
13.Чекка ва олис ҳудудларда аҳоли кенг қатламларининг жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, ушбу спортни янада ривожлантириш;
14.Маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-экологик ҳолатни яхшилаш ижтимоий чора-тадбирларини амалга ошириш;
15.Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2020 йил 15 апрелдан 18 майгача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.