Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 1-танлов

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш”

мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 1-танловни

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:

  1. Ёшларни гиёҳвандлик, аҳлоқсизлик ва бошқа зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишда таълим муассасаси, оила ва маҳалла институтлари билан ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш;
  2. Оила институтини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда ижтимоий шерикликни кучайтириш;.
  3. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари, аёллар ва ногиронлар бандлигини таъминлаш мақсадида ижтимоий корхоналарни шакллантириш;
  4. Хотин-қизлар ва ёшларни иқтисодий, молиявий ва бизнес соҳасидаги кўникмаларини юксалтириш орқали тадбиркорликнинг турли соҳаларига кенг жалб қилиш;
  5. “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” тамойилини ҳаётга жорий этиш орқали аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий тадбиркорлик ва касаначилик, ҳунармандчиликни рағбатлантириш борасида тарғибот ишларини олиб бориш;
  6. Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “Маҳалла – сектор – туман” тамойили асосида самарали ҳамкорлик тизимини жорий этиш, маҳалланинг халқ билан давлат ўртасида ишончли “кўприк” бўлишини таъминлашга кўмаклашиш;
  7.  “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида аҳоли орасида маънавий-маърифий тадбирларини ташкиллаштириш;
  8. “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” деган ғоя асосида ёш авлодни жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар ёшлар бўлиб улғайишига кўмаклашиш;
  9. “Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли кўмаклашиш;
  10. Норасмий меҳнат миграциясини олдини олишда, меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган ишчи кучи бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
  11. “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамалаш йили” Давлат дастури ижроси устидан жамоатчилик назоратини шакллантириш, маҳаллий ва хорижий ОАВларида кенг ёритиш.

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 

2. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг расмий www.fundngo.uz веб сайтида t.me/group_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;

6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари. 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 миллион сўмгача. 

Ҳужжатлар 2021 йил 26 мартидан 30 апрелигача қабул қилинади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй. 

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг расмий www.fundngo.uz веб сайтида ва t.me/group_jamoat_fondi телеграмм каналида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.