Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди
“Аҳолининг ҳуқуқий онги, инсон ҳуқуқлари ва мулоқот маданиятини юксалтиришда жамоатчилик назоратини ташкил этиш”
мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 2-танловни
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- Давлат органларида жамоатчилик кенгашлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
- Халқаро рейтинг ва индекслар, уларнинг таркибий индикаторларида баҳоланадиган соҳаларида давлат ва жамият ҳаётини кенг ёритиш;
- Аҳолининг маънавий-аҳлоқий билимларини ошириш, оилада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш;
- Жамиятда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш;
- Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини, ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш ҳақидаги тафсилотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш;
- Хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш;
- Фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳолининг кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
- Маҳаллаларда қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларида ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
- Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали ва замонавий механизмларини жорий этиш ҳамда оммалаштириш;
- Аҳоли учун бепул кафолатланган тиббий хизмат кўрсатиш устидан жамоатчилик назоратининг самарали механизмларини ва инновацион усулларини жорий этиш;
- Аёллар ва болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий қўллаб-қувватлашда ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишнинг инновацион шаклларини амалиётга киритиш;
- Соҳалар бўйича ўтказилган жамоатчилик назоратининг натижалари ҳақида махсус теле кўрсатув ва радио эшиттиришлар тайёрлаб эфирга узатиш, интернет ва босма нашрларда ёритиш;
- Низоли вазиятлар, оилавий-маиший зўрлик ишлатиш ҳолатларини ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни эрта бартараф этишда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни шакллантириш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининu t.me/group_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2021 йил 26 мартидан 30 апрелигача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг t.me/group_jamoat_fondi телеграм каналида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.