Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди “Жамиятда юксак маънавиятни ва қонун устуворлигини таъминлашга кўмаклашиш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун танлов эъон қилади

 

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:

- Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий қоидалари, тамойиллари ва мақсадларини очиб беришга, қонун меъёрлари ҳақида билимлар тарғиботига қаратилган махсус нашрлар, мақолаларни тайёрлаш ва чоп этиш;

- аҳоли ўртасида истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишга, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш;

- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ННТ фаоллигини ошириш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, ҳуқуқий онгини юксалтиришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;

- қонунларнинг инсонлар ҳаётига реал таъсир даражаси ва аҳоли билан мулоқотнинг янги усулларини, қонунларнинг ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солишдаги роли ва аҳамиятини юксалтиришда ижтимоий шерикликнинг инновацион усулларини жорий этиш;

- сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтиришга, аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга, маҳаллалар ободлигини таъминлашга кўмаклашиш;

- аҳолини маънавий-аҳлоқий, психологик билимларни ошириш, оилада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, жамиятда соғлом маънавий муҳитни таъминлашни қўллаб-қуватлаш;

- кекса авлод вакилларига ғамхўрлик кўрсатиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёши улуғ инсонларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, ёшлар томонидан уларнинг ҳаётий тажрибаларини ўрганиш, кексаларни ҳурмат қилишга, эъзозлаш, ғамхўрлик кўрсатиш туйғусини шакллантиришга кўмаклашиш;

- ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини, қонуний манфаатларини амалга оширишдаги тенг шароитлар яратиш, ҳаёт сифатини яхшилаш, меҳнат фаолиятига мослаштиришга ёрдам кўрсатиш;

- ёшларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга, фидойилик туйғуларини қарор топтиришга кўмаклашиш;

- аёллар, болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий -маънавий қўллаб-қувватлашда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш;

- вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга шарт шароитлар яратишга кўмаклашиш;

- одам савдоси, ноқонуний меҳнат миграциясидан жабр кўрган аҳолига тизимли профилактик тарғибот, ташвиқот ва реабилитация чора тадбирларини амалга оширишда жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

Давлат гранти танловида иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Давлат рўйхатидан ўтказилган Устав (Низоми) ҳамда гувоҳноманинг муҳр билан тасдиқланган нусхаси;

4. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

5. Манфаатдор давлат ва йирик жамоат ташкилотлари билан тузилган ижтимоий шериклик қўшма режалари илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун давлат гранти миқдори – 30 млн. сўмгача.

Ҳужжатлар 2019 йил 23 августдан 25 сентябргача қабул қилинади.

Ҳужжатлар “Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди” номига: 100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзилига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 форматда) юборилиши шарт.

Ҳужжатлар намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.