Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди 8-грант танловини эълон қилади

  1. Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини ва қонун ҳужжатларининг мазмун мохиятини, уларга риоя этилишини кенг тарғиб этиш;
  2. Мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш;
  3. Меҳнат қонунчилиги талабларини бажарилиши, мажбурий меҳнатга йўл қуймаслик юзасидан аҳоли билан очиқ мулоқот механизмларини жорий этиш;
  4. Уюшмаган, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлашга, уларни тадбиркорлик ва оилавий бизнеснинг турли шаклларига кенг жалб қилишга кўмаклашиш;
  5. Давлат вакиллик органларининг фуқароларни кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялари билан ҳамкорликда жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
  6. Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш билан ҳамкорликда эришилган ижобий натижалар барқарорлигини таъминлаш чора тадбирларига кўмаклашиш;

Танловга иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 

  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 
  2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
  3. Давлат рўйхатидан ўтказилган Устав (Низоми) ҳамда гувоҳноманинг муҳр билан тасдиқланган нусхаси;
  4. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади. 
  5. Манфаатдор давлат ва йирик жамоат ташкилотлари билан тузилган ижтимоий шериклик қўшма режалари илова қилиниши мумкин. 

Битта лойиҳа учун давлат гранти миқдори – 30 млн. сўмгача.

Ҳужжатлар 2018 йил 26 октябрдан 28 ноябргача қабул қилинади.

 Ҳужжатлар “Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди” номига:

100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзилига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 форматда) юборилиши шарт.

Ҳужжатлар намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.