Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган 4-5 танлов мавзулари билан ННТларни таништириш, танловда иштирок этиш тартибларини тушунтириш мақсадида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Унда пойтахтлик ННТлар вакилларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган "Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий ва экологик маданиятни юксалтириш" мавзусидаги 4-танлов, “Нажот –таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда” шиори остида фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги 5-танлов ҳамда “2023 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмалари” тўғрисида ва ННТларга яравтилаётган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Қайд этилдики, жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб фуқаролик жамияти институтлари учун махсус онлайн платформа ишга туширилади. У орқали давлат буюртмалари ва грант танловларида иштирок этиш учун ариза ва мурожаатлар онлайн қабул қилинади.
Шунингдек, маҳаллий ННТларни ва ФЖ бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, улар томонидан танловларда иштирок этиш ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам очиқ айтиб ўтилди ва уларни бартараф этишга қаратилган тависиялар берилди.
Тадбир давоми ННТлар грант танловларида иштирок этиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашиб, танловда иштирок этувчи ННТлар сонини ошириш учун жойларда тушунтириш ишлари ва тарғиботни кучайтириш бўйича таклифлар билдиришди.