Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги 82-мақсади “Экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш” бандлари ижроси ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг вилоят бўйича ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ЎзННТМА Жиззах вилоят ҳудудий бўлими, Жиззах вилояти "Istiqlol avlodi" ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази, Мирзачўл тумани хокимлиги, туман оила ва хотин қизлар бўлими ҳамда туман Халқ таълими бўлими хамкорлигида тумандаги 20 - умумтаълим мактабида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Жиззах вилояти "Istiqlol avlodi" ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ҳуқуқшуноси У.Бегматов "Экстремизм ва терроризм" ва унинг зарарли оқибатлари ҳамда жамиятда қонун устуворлиги, шунингдек, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши, мазкур ҳужжат билан юртимиз фуқароларининг дини, тили, миллати, ирқи ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар қонун олдида тенглиги, улар ўзлари хоҳлаган динга эътиқод қилишлари ва ўз диний маросимларини эркин, мустақил бажаришлари кафолати таъминланганлиги бўйича иштирокчиларга маълумот берди.
Тадбир давомида Дин ишлари бўйича қўмитанинг Мирзачўл тумани бош мутахассиси М.Умирзоқов экстремизм ва терроризмнинг хавфли ва зарарли оқибатлари тўғрисида манзилли тушунтириш ва профилактика ишларини ташкил қилиш ҳамда "Жамиятда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш" борасида маъруза қилиб, савол - жавоб тарзда иштирокчилар билан фикр ва мулохазалар алмашди.
Шунингдек, йиғилишда ёшларни интернетдан, хусусан, ижтимоий тармоқлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш кераклиги, тақиқланган видео материалларни кўриш, сақлаш ва тарқатиш қонунда белгиланган тартибда жазога тортилишига сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида ҳам тушунчалар берилди.
ЎзННТМА Жиззах вилоят ҳудудий бўлими