Одам савдосига қарши курашишда ННТларнинг иштироки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон Қарори ҳамда 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сонли Фармонини қабул қилиниши нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат ташкилотлари билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга муҳим хуқуқий асос бўлди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида юқорида қайд этилган Фармон ва қарорни кенг тарғиб қилиш, давлат ташкилотлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлиги кучайтириш мақсадларида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Наманган вилояти ҳудудий бўлими томонидан бир қатор тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Бугунги кунда Наманган вилоятида 530дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Уларни барчасини бир мақсад йўлида бирлаштириш, давлатимиз томонидан олиб борилаётган янгиланиш ва ривожланишнинг ижобий жиҳатлари тўғрисида хабардорлигини ошириш, вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ННТларни иштирокини фаоллаштириш борасида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Наманган вилояти ҳудудий бўлимининг ташаббуси билан жойларда нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат органлари вакиллари билан учрашувлари соҳалар йўналишида ташкил этилмоқда.  

“30 июль –Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни” муносабати билан мамлакатимизда 1 июлдан 31 июлгача “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш ойлиги” ўтказилмоқда.

ЎзННТМА вилоят бўлими ташаббуси билан “Одам савдосига қарши курашишда ННТларнинг иштироки” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Наманган шаҳридаги "ISHGA MARXAMAT MONOMARKAZ"и залида 29 июль куни бўлиб ўтган ушбу тадбирда одам савдосига қарши курашишда вилоятимиз ННТлари томонидан олиб борилаётган ишлар, ташаббуслар юзасидан  ахборотлар тингланди, фикр ва таклифлар ўрганилди.

Тадбирда вилоятда фаолият кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари,  МФЙ  ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси ҳудудий бўлимининг фаолияти юзасидан ва ассоциацияга аъзоларни қўллаб-қувватлаш борасида, аъзолар сафини кенгайтириш, 2021 йилга режалаштирган тадбирлари ҳамда “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашишда ННТларнинг роли” тўғрисида ЎзННТМА  Наманган вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Икромжон Каримов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон Қарори ҳамда 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сонли Фармонини,  “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунини вилоят нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида кенг тарғиб қилиш, энг аввало нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг маъсулиятини янада ошириш ва бу борада давлат ташкилотлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлиги кучайтириш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият қурилишида мустаҳкам ўрин эгаллаб, давлатнинг тенг ҳуқуқли шеригига айлантиришга кўмаклашиш масаларида вилоят адлия бошқармаси бўлим етакчи маслахатчиси Шерзод Бобохонов, “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” ойлиги доирасида амалга оширилаётган тадбирларда ННТлар ва давлат ташкилотларининг ҳамкорлиги”  тўғрисида Республика "ISTIQBOLLI AVLOD" ижтимоий-ахборот марказининг Наманган вилояти бўлими бошлиғи Рано Нуриддиноваларнинг маърузалари тингланди.  

Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси одам савдосига қарши курашиш масалари бўйича ходими Абдувахоб Ахмедов, Наманган вилоят жиноят ишлари бўйича судяси Жасурбек Қурбоновлар мавзу юзасидан ахборот бердилар.

Вилоятдаги ННТлар томонидан одам савдосидан жабрланганлар, уларнинг оила аъзолари, хамда майиший зуравонлик қурбонларига айланган фуқароларимиз мурожаатларини ўрганиш ва муаммоли вазиятларда амалий кўмак бериш борасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Долзарб алоқа тармоғини ва хуқуқшунослар маслахатларини  ташкил этилиши орқали одам савдоси муамолари, мажбурий мехнат ва зўравонликнинг турли кўринишларига оид мурожаатларни тезкор хал этилишига ҳамда  ҳуқуқий, ижтимоий, психологик ёрдам кўрсатишга имконият яратилди. Муҳожирликдаги юртдошларимизга Ватанга қайтиш, ҳамда уларга ҳуқуқий, руҳий, ижтимоий соҳаларда ёрдам кўрсатиш борасида ишлар олиб боришда давлат органлари хусусан ички ишлар ва прокуратура органлари билан ҳамкорлик ўрнатилди.

Биргина "ISTIQBOLLI AVLOD" ижтимоий-ахборот марказининг Наманган вилояти бўлимига 2020 йида 1446та мурожаат келиб тушган бўлса бу кўрсаткич 2021 йил ярим йиллигида 902тани ташкил этганлиги нодавлат ташкилотлари фуқароларнинг ишончли кўмакчисига айланиб бораётганлигини кўрсатади. Энг қувонарлиси ўтган давр давомида 76та қийин вазиятга тушиб қолган ва айрим холларда одам савдосидан жабр кўрган  мухожирларини ватанимизга қайтариб олиб келишда амалий кўмак кўрсатилганлиги,  ННТларни ҳалқаро миқиёсда бошқа давлатлар нодавлат ташкилотлари билан алоқаларини ўрнатаётганлигини намоён қилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси вилоят бўлимининг асосий мақсади давлат ва жамият қурилишининг устувор вазифаларини амалга ошириш, эркин, очиқ ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда жамоат ташкилотларининг ташкилий ва интеллектуал ресурслари ҳамда саъй-харакатларини бирлаштириш ва мувофиқлаштириш ишларига қаратилган тадбирларда ННТларни соҳалар ва йўналишлар бўйича муаммоларини таклифларини ўрганиш мақсадида туркум  давра суҳбатлари, грант лойиҳаларини тайёрлашга бағишланган мастер-класслар, ННТ ходимларини хуқуқий билим ва кўникмаларини ривожлантириш соҳасида тарғибот тадбирлари ташкил этиш режалаштирилганлиги маълум қилинди.

Мазкур  тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотларини ўзларига керакли ахборотларни олиш билан бирга мавзу юзасидан бир қатор таклифларни билдирдилар. Шунингдек ижтимоий шериклик доирасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Иштирокчилар томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан турлича таклифлар, ечимини кутаётган муаммолар бўйича кўплаб фикрлар билдирилди.

Тадбирда вилоят хокимлигининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ишлаш котибияти мутахассиси Иброхимжон Сайдуллаев, ҳалқ депутатлари вилоят Кенгашининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари доимий комиссияси аъзоси Ахмаджон Алохўжаев, “YUKSALISH” умумиллий харакати вилоят бўлими бошлиғи Наргиза Мухаммадиева, вилоят бандлик бош бошқармаси Дилшодбек Зайниддинов, вилоят Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бўлим бошлиғи Мирзаобид Ғиёсовлар иштирок этиб,  иштирокчилар томонидан берилган саволларга  жавоб бериб, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашни таклиф этдилар.

Иштирокчиларга "ISHGA MARXAMAT MONOMARKAZ"и раҳбари Динара Якубова томонидан марказ фаолияти юзасидан тақдимот ташкил этилди. Марказда касб-хунарга ўргатиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида амалга оширилиётган ишлар иштирокчилар томонидан эътироф этилди. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва "ISHGA MARXAMAT MONOMARKAZ"и ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб борилди.

 

ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиғи

И.Каримов