"Одам савдосига қарши бирлашайлик" шиори остидаги ёшлар акцияси

24 октябрь куни Наманган шаҳридаги "Машраб" номли кинотеатрда ёшлар, махалла вакиллари, давлат ва нодавлат ташкилотлари иштирокида "Истиқболли авлод" ижтимоий –ахборот маркази Наманган вилоят бўлими ташаббуси билан "Одам савдосига қарши бирлашайлик" шиори остида ёш волонтёрларнинг ёшлар акцияси ўтказилди.

Акцияда вилоят Адлия бошқармаси ходимлари Зулфия Ахмадхўжаева, Бекзод Саримсақов, ЎзННТМА вилоят координатори Икромжон Каримов, вилоят мехнат бошқармаси ташқи миграция бўлими ходими Фарход Зайниддиновлар томонидан маърузалар қилинди.

ИИВ тасарруфидаги академик лицей ва Наманган шаҳридаги махаллалар вакилларининг турли мавзулардаги чиқишлари намойиш этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган грант лойихаси доирасида ташкил этилган навбатдаги бу тадбир бошқаларидан иштирокчиларни кўп қамраб олганлиги ва иштирокчиларни савол жавоб мунозарада фаол бўлганликлари билан фарқланди. Ёшларнинг ҳуқуқий билимлари юзасидан ўтказилган билимдонлар баҳслашувида бирорта иштирокчи хатога йўл қўймади. Жойларда ёшларни ўз билим ва олган ижобий тавсияларини кенг жамоатчиликка тарғиб қилишга келишилди. Акция сўнгида 400 нафардан ортиқ иштирокчилар "Одам савдосига қарши курашишга бирлашишга" хайрихохлик рамзи сифатида ўз имзоларини қўйдилар.

ЎзННТМА Наманган вилоят координатори             И.Каримов.