«Одам савдосига қарши курашишда бирлашамиз» шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди

Грант лойиҳаларини амалга оширишдаги тадбирларни ўтказишда ташкилий ишларда ННТларга берилаётган амалий ёрдамлар самараси ортиб бормоқда.

Ҳудди шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 4 апрель куни Наманган шаҳридаги Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган ҳудудий бўлинмасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди”ини молиявий кўмаги асосида Республика "Istiqbolli Avlod" ижтимоий ахборот маркази Наманган вилоят бўлими томонидан амалга оширилаётган “Ёшлар келажагининг асоси бу – юксак ҳуқуқий маданиятдир” номли лойиҳа доирасида “Одам савдосига қарши курашишда бирлашамиз”номли мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати фуқаролик жамиятининг институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат органлари ўртасида самарали ҳамкорлик ҳамда ижтимоий шерикликни ривожлантиришни янги босқичга кўтариш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда давлат ва нодавлат ташкилотлари, ОАВ вакиллари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва одам савдосидан жабр тортган фуқаролар иштирок этишди.

Давра суҳбатида“Ёшлар келажагининг асоси бу – юксак ҳуқуқий маданиятдир” номли лойиҳа доирасида бажарилган ишлар бўйича ахборот берилиб, эришилган натижаларини муҳокама этилди. Чет элда ишлаб, оғир вазиятга тушган вилоятимиз фуқароларидан давра суҳбатига таклиф этилиб, уларнинг бундай вазиятларда қандай йўл тутганликлари ва қай даражада қонунчиликдан хабардор бўлганликлари тўғрисида фикрлари тингланди. Бундай вазиятларда қайси ташкилотларнинг ёрдам кўрсатиш имкониятларини билиш, ёрдам кўрсатиш йўлида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича масалалар юзасидан малакали мутахассислар маслахатлари, кўрсатмалари кўриб чиқилди.

Давра суҳбатига таклиф этилган мутассадди ташкилот вакиллари ўсиб келаётган ёш авлодни ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, айниқса, бугунги кунга келиб давлатимиз томонидан халқнинг ҳуқуқий билимини ошириш ишларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини инобатга олиб, “Одам савдосига қарши курашишда бирлашамиз” мавзуси доирасидаги мавжуд муаммолар ҳақида, уларнинг ечимлари, яъни одам савдоси қурбонларига ҳар томонлама кўмак бериш орқали мазкур иш билан шуғулланаётган шахсларни жавобгарликка тортиш масаласи тўғрисида ўз фикрларини билдиришди.

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши вакили Д.Ғайбуллаева ўз сўзида, тадбир одам савдоси билан боғлиқ муаммони ҳал этиш чораларини биргаликда излаш учун ташкил этилганлиги, шундан келиб чиқиб нафақат мутасадди ташкилотлар, балки барча давлат ва нодавлат ташкилотлари одам савдосига қарши курашишда ҳамкорликни янги босқичга кўтаришлари лозимлиги гапириб ўтди.

Шунингдек, Вилоят кенгаши депутати Д.Абдурахимова, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси Наманган вилоят бўлими координатори И.Каримов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ қошидаги Наманган Академик лицейи юристи А.Усманов, “Юридик глобус” адвокатлик ҳайъати адвокати О.Абдуллаев, “Васийлик” ННТ бирлашмаси раҳбари В.Ибрагимов,  “Қизил Ярим Ой жамияти” Наманган вилоят бўлими вакили Б.Абдуллаев, Наманган вилоят ИИБ Терроризим ва экстеримизмга қарши курашиш бошқармаси ҳодими А.Ахмедов, Вилоят касаба уюшма юридик бўлим мудири Б.Рахмонбердиев, Наманган вилояти Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси мутахассиси С.Ғоибов,Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мутахассиси Қ.Исматуллаев,“Оромгох” МФЙдан М.Холмирзаева ва бошқа иштирокчилар давра суҳбати мавзуси юзасидан ўз фирк-мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Ташкилотларини имкониятлари тўғрисида гапириб, одам савдосини қурбонларига ёрдам турларлари тўғрисида маълумотлар беришди ва келажакда “Истиқболли авлод”ижтимоий ахборот маркази Наманган бўлими билан ҳамкорликда ишлашни кўллаб куватлашди.

 

ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси  Бош координатори                            И.Каримов